Озарбойжонда навбатдан ташқари президентлик сайлови 11 апрель куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда давлат раҳбари сайтидаги ҳужжатда айтилади.
«Озарбойжон президенти Илҳом Алиев душанба куни навбатдан ташқари президентлик сайловини эълон қилиш ҳақидаги фармойишни имзолади, у 2018 йилнинг 11 апрель куни бўлиб ўтади», - дейилади ҳужжат матнида.
Фармойишга кўра, мамлакат Марказий сайлов комиссиясига сайлов кодексига мувофиқ навбатдан ташқари президентлик сайловларини ташкил этиш вазифаси юкланди.
Озарбойжонда навбатдаги президентлик сайловлари 2018 йилнинг октябрида бўлиб ўтиши керак эди.

















