Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ: спиртли ичимликлар саратоннинг етти турини чақириши мумкин
Фото: Fotolia
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти алкоголь истеъмоли ва қатор онкологик касалликлар ўртасида боғлиқлик бор экани ҳақида огоҳлантириш эълон қилди. Бу ҳақда ЖССТ сайтида хабар берилган.
Олимлар маълумотига кўра, спиртли ичимликлар саратоннинг камида етти турини чақириши мумкин. Бу ичак саратони (йўғон ва ингичка ичак), сут бези саратони, қизилўнгач, бўғиз, жигар, оғиз бўшлиғи ва томоқ.
ЖССТдан кўрсатишларича, алкоголдаги асосий канцероген этанол бўлиб, у организм тўқималарига зарар етказади ҳамда салбий ўсимталарни юзага келтиради.
Шу билан бирга таъкидланишича, бир вақтнинг ўзида ҳам алкоголь истеъмоли, ҳам чекиш онкологик хасталиклар пайдо бўлиш хавфини бир неча маротабага оширади.
Мавзуга оид
21:00 / 27.04.2026
Олимлар юрак саратонининг кам учраши сабабини аниқлади
14:51 / 22.04.2026
ЖССТ раҳбари Зироат Мирзиёевани болалар саратонига қарши курашда етакчи деб атади
13:21 / 21.04.2026
Саида Мирзиёева Самарқандда ЖССТ раҳбари билан учрашди
08:10 / 31.03.2026