АҚШ Давлат департаменти «Суриядаги режим томонидан давом этаётган кимёвий ҳужумлар» ҳақидаги хабарлардан ташвишда ва бунга Россия масъулдир.
Бу ҳақда Давлат департаменти расмий вакили Ҳизер Науэрт твиттерда хабар қилди.
«Биз Саракиб яқинида оддий фуқароларга қарши хлор гази қўлланилиши давом этаётгани ҳақидаги хабарлардан ташвишдамиз. Россия Сурияда кимёвий қурол ишлатилаётганига жавобгар бўлиши керак», - дея ёзди Науэрт.
Унинг қўшимча қилишича, Россия Сурия халқи олдидаги ўз мажбуриятларини бажармади.
















