Шимолий Корея АҚШни ярим оролдаги вазиятни «катта ядровий кучларни жойлаштириш» билан кескинлаштириш ва шу орқали КХДРга қарши огоҳлантирувчи ракета зарбаси бериш имкониятини ўрганиб чиқишда айблади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Кореялик дипломат Чу Ён Чхоль қуролсизлантириш бўйича анжуманда маълум қилишича, АҚШ Шимолий Кореяга огоҳлантирувчи ракета зарбасини тайёрламоқда. У АҚШнинг минтақадаги қуролли кучлари сонидан келиб чиқиб, шундай хулосага келган.

«АҚШ расмий шахслари, жумладан мудофаа вазири Жеймс Мэттис ва МРБ директори Майк Помпео, Шимолий Корея томонидан ядро ҳамда ракета зарбалари таҳдиди ҳақида гапириб, эҳтимолий ҳарбий сценарийни оқлаб олишмоқчи», - дея таъкидлаб ўтди дипломат.