Тошкент шаҳрида "ArzonApteka" (AA) бренди остидаги 30 франчайзинг дорихонадан иборат ягона тармоқнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ҳа, сизга дорихоналар шусиз ҳам кўпдек туюлиши мумкин, бироқ бу мутлақо янгича тизимда ишлайдиган инновацион дорихоналар тармоғи бўлиб, у ўз номига муносиб равишда истеъмолчиларга арзон дори-дармонларни таклиф этади. "ArzonApteka" Ўзбекистондаги франчайзинг дорихоналарнинг биринчи тармоғи бўлиб, улар FOM GROUP компанияси томонидан ишлаб чиқилган ягона автоматлаштирув тизими F-APTEKA дастурий таъминоти билан жиҳозланади.

Фото: ArzonApteka

Хўш, у нимаси билан бошқа дорихоналардан фарқ қилади дерсиз?

  • Нархларининг бошқа дорихоналарга нисбатан арзонлиги;
  • Сиз кутгандан-да кенг ассортимент;
  • Дори воситаларининг сифати кафолатланиши;
  • Дорихона тармоқларининг бутун пойтахт бўйлаб хизмат кўрсатиши;
  • Аптека ўз сайтига, ботига, ижтимоий тармоқларда ўз саҳифасига, шунингдек махсус иловасига эга;
  • Дорихоналар тармоғи шаффоф фаолият олиб бориши.

Бугунги кунда Тошкент шаҳрида AA бренди остидаги 30 дорихона хизмат кўрсата бошлади, бироқ олдинда кўзланган мақсадлар катта. 2018 йилнинг ўзида бутун Ўзбекистон бўйлаб "ArzonApteka" бренди остида 300 дорихона фаолияти йўлга қўйилиши кутилмоқда. Илк уч йилда эса бу кўрсаткич республика бўйлаб 1000 тагача етказилиши режалаштирилган.

Фото: ArzonApteka

"ArzonApteka" (AA)