Диндорларнинг радикаллашувига қарши курашиш учун ислом ва экстремизмни фарқлаш керак. Бу ҳақда “МДҲ мусулмонлари ўртасида радикал мафкура тарқалишининг қандай олдини олиш мумкин” видеокўприги вақтида Қозоғистоннинг ҳарбий-стратегик тадқиқотлар маркази мутахассиси Ерлан Рисбеков айтиб ўтди.
“Ҳозирда ислом бу экстремизм, масжидларнинг тўла бўлиши радикаллашув кўрсаткичи деб атовчи баъзи “мутахассислар”ни учратиш мумкин. Бироқ бундай эмас. Бундай фикрлардан воз кечиш ва ОАВда ислом ҳақида жазавани тўхтатиш лозим”, деб айтган Рисбеков.
Унинг фикрича, бундай фикрлар радикалларга қўл келади, улар бу фикрлардан янги издошларини жалб қилиш учун фойдаланадилар.
“Экстремизмнинг негизи бегоналашув, жамиятга аралашмаслик, ҳаёт, ён атрофдагилар ва ҳукумат ҳаракатларидан норозиликдир. ИШИД ёшлар кўз ўнгида бир брендга айланган ва унинг асл мақсадини фош қилмоқ лозим”, деб айтган мутахассис.
Рисбековнинг фикрича, экстремизмга қарши курашда биринчи навбатда ёшлар, ижтимоий муаммоларни бартараф этиш ҳамда ислом ва экстремизмни фарқлаш устида ишлаш лозим.
















