Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Африндаги вазиятни АҚШ билан муҳокама қилмайди
Фото: TGRT
Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлининг TGRT телеканалига берган интервьюсида маълум қилишича, Анқара Вашингтон билан Африндаги амалиётни муҳокама қилиш лозим, деб ҳисобламайди. Туркия ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, бунга сабаб минтақада АҚШ ҳарбийлари йўқ.
«Афринда америкалик ҳарбийлар йўқ. Эҳтимол, у ерда вақти-вақти билан фақат уларнинг махсус хизматлари ходимлари бўлар. Шунинг учун бизда АҚШ билан Африн мавзусини муҳокама қилишга эҳтиёж йўқ», - дея маълум қилди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўған ИШИД террорчилик гуруҳи тор-мор этилганидан сўнг ҳам АҚШ ҳарбийларининг Сурияда қолиши Туркия, Эрон ва Россияга қарши йўналтирилгани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
23:32 / 01.05.2026
Қирол ва қиролмас учрашуви. Чарлз III Оқ уйда орийча мастер-класс кўрсатди
22:06 / 01.05.2026
АҚШ Ўзбекистонга 26 мигрантни депортация қилди
21:58 / 01.05.2026
Эрон АҚШ билан тинчлик музокаралари доирасида янги таклиф юборди
20:28 / 01.05.2026