Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда 40 даража совуққа дош бера олувчи ўзи ҳаракатланувчи поезд яратилди
Хитойнинг CRRC Changchun Railway Vehicles компанияси қаҳратон совуқларга дош бера олувчи монорельсли (бир изда ҳаракатланувчи), машинист ёрдамисиз ўзи ҳаракатланувчи поездни яратганини маълум қилди.
Поезд доимий магнитларга эга ва 40 даража совуққа бардошли электр двигателлар билан жиҳозланган. Поезд автоматик равишда бошқарилгани сабабли, у ҳаракатланишнинг оптимал вариантини ўзи танлай олади. У шу тариқа станциялар орасидаги интервалларни қисқартириши ва эксплуатация самарадорлигини ошира олиши мумкин. Бундан ташқари, янги поезд одатдаги поездлардан деярли 25 фоизга енгилроқ, бу эса энергия истеъмолини 22,7 фоизга камайтиришга ёрдам беради.
CRRC Changchun Railway Vehicles компанияси 2002 йилда ташкил этилган. У темир йўл поездлари ва шаҳар транспорти ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Компания томонидан ишлаб чиқарилувчи монорельсли поездлар ҳар куни Хитойда умумий ҳисобда 1,3 млндан кўпроқ йўловчи ташийди.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари ва молия институтлари делегацияси билан учрашди
09:56 / 16.06.2026