Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қайси давлатда қайси мессенжер етакчилик қилмоқда?
Фото: Reuters
Хабарлар алмашиш иловалари бозорида аввалгидек WhatsApp ва Facebook мессенжерлари гигантлари етакчилик қилмоқда. Бу икки мессенжер биргаликда 168 мамлакатда 1-ўринни эгаллаб, дунё аҳолиси энг кўп фойдаланувчи мессенжер иловаларининг 89 фоизини ташкил қилади. Similarweb сайти Hootsuite ҳамда We Are Social агентлигининг мессенжерлар бўйича тадқиқот ҳисоботини тақдим этди.
WhatsApp Messenger иловасининг ўзи 104 (2016 йилда 107 мамлакатда) мамлакатда энг кўп фойдаланилувчи мессенжер сифатида 1-ўринда қайд этилган. У 45 мамлакатда 90 фоиздан ортиқ қурилмага юкланган.
Facebook Messenger эса 64 мамлакатда (2016 йил 58 мамлакатда) етакчилик қилмоқда.
Бундан ташқари, 10 мамлакатда - Viber мессенжери, 3 мамлакатда эса - Line топ-илова ҳисобланиши маълум қилинди. Шу билан бирга мессенжерлар харитасида Telegram, WeChat ҳамда KakaoTalk номлари ҳам қайд этилган.
Янги imo мессенжери Ўзбекистон ва Туркманистон аҳолиси томонидан фаол фойдаланиши таъкидланган. Уч илова эса доимий рейтингдан тушиб қолган - Skype, Zalo ва BBM.
Мавзуга оид
19:23 / 16.01.2026
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги рейтингида 5 поғонага пастлади
17:56 / 16.01.2026
Ўзбекистон яшаш учун энг арзон давлатлар қаторига кирди
15:13 / 15.01.2026
Ҳудудлар рейтинги: металлургия ишлаб чиқаришида Навоий ва Тошкент вилояти олдинда
07:36 / 15.01.2026