Венесуэла парламентининг молия ва иқтисодий ривожланиш бўйича комиссияси раҳбари Рафаэль Гусманнинг маълум қилишича, мамлакатда инфляция даражаси бир йилда 4000 фоиздан ошиб кетди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

«Бу рақамлар учун айбдор бўлган ягона нарса – бу Николас Мадуронинг ҳукуматидир», - дея таъкидлаб ўтган Гусман.

Аниқлик киритилишича, Венесуэлада инфляция 2018 йилнинг январида 84,2 фоизни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венесуэла ҳукмрон партияси Мадурони президентлик сайловларига номзод сифатида танлаганди.