Манбада хабар берилишича, сунъий интеллект касаллик белгиларини аниқлаш учун инсоннинг юрак уришига доир маълумотлардан фойдаланади. Cardiogram нейротармоқни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказишда 14 мингдан зиёд кишининг маълумотларини таҳлил қилди. Шундан сўнг қўл ва автоматик фазаларни ўзида уйғунлаштирган мураккаб ўрганиш жараёни кечди. Натижада сунъий интеллект диабетни аниқлаш бўйича жуда юқори натижаларга эришишга муваффақ бўлди.
Бундан ташқари, нейротармоқ холестериннинг юқори даражаси, гипертония ва уйқудаги апноэ каби соғлиқ билан боғлиқ бошқа муаммоларни ҳам аниқлай олади.
Нейротармоқ юрак уришини ҳисобловчи датчикка эга ҳар қандай олиб юрилувчи қурилмага интеграция қилиниши мумкин, масалан, Apple Watch ёки фитнес-трекерларга. Cardiogram келгусида бундай гаджетларнинг янги моделларида глюкоза ва қон босими датчиклари пайдо бўлишига умид қилмоқда.











