Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook изоҳларга салбий муносабат билдириш функциясини синовдан ўтказмоқда
Фото: Вести.ру
Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчилар изоҳларига салбий муносабатни билдирувчи тугмани синовдан ўтказмоқда. Тугма "downvote" деб аталиб, "қарши овоз бериш" деган маънони англатади.
Пайшанба куни ижтимоий тармоқнинг баъзи фойдаланувчилари Facebook гуруҳларидаги изоҳлар остида янги тугма пайдо бўлганини сезишган, деб ёзади The Daily Beast.
Facebook нашр сўровига энг аввало бу "dislike" ("ёқмади") тугмаси эмаслигини айтиб жавоб берган. "Биз оммавий саҳифалардаги изоҳларга баҳо бериш имконини берувчи функцияни ўрганяпмиз. Тест фақат АҚШда унча катта бўлмаган аудиторияда ўтказилмоқда", - дея маълум қилди компания вакили.
"Қарши овоз бериш" тугмаси фойдаланувчиларга у ёки бу изоҳ қадрини "пасайтириш" имконини беради, натижада ўқувчиларнинг уни кўриш эҳтимоли камаяди. Мазкур функция хақоратлар, троллинг ва ножоиз сўзлар билан курашиш учун ўйлаб топилган.
Мавзуга оид
08:52 / 27.01.2026
Франция 15 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
20:34 / 16.01.2026
Австралия ижтимоий тармоқларда болалар даврини тўхтатди: қарийб 5 миллион аккаунт чекланди
11:21 / 25.10.2025
Еврокомиссия TikTok, Facebook ва Instagram’да қонунбузарликларни аниқлади
22:04 / 07.10.2025