Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой томони Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича материалларни ўрганмоқда
Фото: Tazabek.kg
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўлининг қурилиш лойиҳасига кўра, ҳозирги вақтда Хитой томони табиий ва камерал тадқиқотларда олинган бу борадаги материалларни ўрганмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Транспорт ва йўллар вазирлиги статс-котиби Эрмек Мамиркалиев 9 февраль куни хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Тошкент шаҳрида ноябрь ва декабрь ойида уч томонлама учрашувлар ўтказилди, келишув лойиҳаси ва техник масалалар муҳокама қилинмоқда.
«Томонлар техник масалалар бўйича якуний қарор қабул қилиш учун икки томонлама йиғилиш ўтказиш тўғрисида келишиб олдилар. Техник гуруҳ йиғилиши 2018 йилнинг апрелида Пекин шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган», - деди у.
Аввалроқ, темир Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлининг батафсил йўналишини 2018 йилнинг апрель ойига қадар тайёр бўлиши хабар қилинганди.
Шунингдек, Қирғизистон Транспорт вазирлиги Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишини молиялаштириш бўйича музокаралар апрелдан бошланишини маълум қилган.
Мавзуга оид
08:31
БМТ банкротлик хавфига дуч келмоқда — WSJ
08:21
Хитойнинг икки йирик компанияси Ўзбекистон бозорига кириш ниятида
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
20:26 / 29.05.2026