Жаҳон | 08:45 / 09.02.2018
7045
1 дақиқада ўқилади

Хитойда уйлар ядро реакторлари ёрдамида иситилади

Фото: РИА Новости / Анна Раткогло

Хитойнинг China General Nuclear Power Group давлат компанияси ва Цинхуа университети Хитой шимолида паст ҳароратли ядро реактори қўллаган ҳолда мамлакатдаги биринчи иссиқлик таъминоти тизимини яратади. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

Лойиҳага кўра, тизим ҳам турар жой биноларини, ҳам саноат боғларини иситиш учун қўлланади. Объектнинг қурилишига 2-3 йил талаб этилади. Таъкидланишича, тизимнинг иссиқлик ишлаб чиқариши 100 МВтга етади. 

Хитойнинг ядровий хавфсизлик ишлари бошқармаси реактор қўлланувчи технологияни 1990-йиллар бошида текшириб, маъқуллаган.

Маълум қилинишича, иситиш учун ядро энергиясини қўллаш ҳаво ифлосланишига қарши курашишда ёрдам бериши мумкин. Бу муаммодан иситиш мавсумида, айниқса, Хитойнинг шимолий ҳудудлари азият чекади.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид