Пенсияни 100 фоиз олувчи ходимлар сафи кенгаймоқда
Президентнинг 7.02.2018 йилдаги ПФ–5328-сон Фармони билан ишловчи пенсионерларнинг айрим тоифаларига пенсияни тўлиқ тўлаш назарда тутилмоқда.
Norma.uz’нинг ёзишича, 2018 йилнинг 1 мартидан Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ, Миллий гвардия, Президент хавфсизлиги давлат хизмати, МХХ ва ДБҚнинг ҳарбий хизматчилари ва ходимлари жумласидаги пенсионерлар қуйидаги ташкилотлар ва лавозимларда ишлаганда пенсияни тўлиқ оладилар:
• Қуролли Кучлар таркибида ва юқорида санаб ўтилган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида, шу жумладан маслаҳатчи сифатида ишловчилар, пенсияни қайси идорада расмийлаштирганлигидан қатъи назар, хизматда бўлишнинг белгиланган чегара ёшига тўлганлиги туфайли пенсияга чиққан тақдирда (соғлиғи ҳолатига кўра пенсияга чиққанлар бундан мустасно);
• умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда директор, унинг ўринбосарлари, бошланғич чақирув (ҳарбий) тайёргарлик, шунингдек мудофаага ёрдам берувчи «Ватанпарвар» ташкилоти ўқитувчилари сифатида;
• олий ўқув юртларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари ўқитувчилари сифатида;
• маҳаллий ҳарбий бошқарув органларида (мудофаа ишлари бошқармалари ва бўлимлари), шунингдек фахрийлар ишлари бўйича кенгашларда;
• Президентнинг вилоятлар, туман (шаҳар) Халқ қабулхоналарида;
• Мудофаа саноати давлат қўмитасининг ижроия аппаратида;
• ҳарбий қисмларда ва муассасаларда Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимларида;
• Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бошқарув аппаратларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича гуруҳларда;
• шаҳар ҳокимликлари (вилоят марказлари) бошқарув аппаратларининг сафарбарлик ишлари ва фавқулодда вазиятлар бўйича мутахассислари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва пойтахт раҳбарларининг маслаҳатчилари сифатида.
Пенсияни тўлиқ миқдорда олиш шарти – юқорида санаб ўтилган лавозимлардаги иши пенсионернинг ягона иш жойи бўлиши керак.
Эслатиб ўтамиз, айнан шу санадан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, «Оила» маркази ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг бошқарув ходимлари пенсияни тўлиқ олишни бошлайдилар. Бундан ташқари, шу йилнинг бошидан бир қатор ишлаётган пенсионерлар учун шундай имтиёз амал қилмоқда.
Ҳужжат 8.02.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
12:32 / 22.10.2024
Профтаълим муассасалари техникумларга бирлашяпти – тизимда қандай ўзгаришлар бор?
15:14 / 25.07.2024
Тошкент, Бухоро ва Наманганда заргарлик марказлари ташкил этилади
11:03 / 08.06.2024
Путин ишлаётган фуқароларга пенсия индексациясини қайтаришни таклиф қилди
11:12 / 25.05.2024