Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия марказий сайлов комиссияси президентликка номзодларни рўйхатга олишни якунлади
Россия Федерацияси МСК пайшанба куни президентликка номзодларни рўйхатга олиш жараёнини ниҳоясига етказди. Унинг якунларига кўра, давлатнинг олий лавозими учун саккиз киши — бир нафар мустақил номзод ва партиялардан етти номзод кураш олиб боради, деб ёзади ТАСС.
Сайлов бюллетенида номзодлар алифбо тартибида жойлашишади. Шундай қилиб, 18 март кунги сайловларда бюллетень қуйидаги кўринишда бўлади:
- Бабурин Сергей Николаевич («Россия умумхалқ иттифоқи»),
- Грудинин Павел Николаевич (РФКП),
- Жириновский Владимир Вольфович (РЛДП),
- Путин Владимир Владимирович (мустақил номзод),
- Собчак Ксения Анатольевна («Фуқаролик ташаббуси»),
- Сурайкин Максим Александрович («Россия коммунистлари»),
- Титов Борис Юрьевич (Равнақ партияси),
- Явлинский Григорий Алексеевич («Яблоко»).
Ўз номзодини мустақил илгари сурувчилар ва парламент аъзоси бўлмаган партиялардан номзодлар учун сайловчилар имзосини тўплаш мажбурий шартлардан бири эди. Ўз номзодини мустақил илгари сурувчи номзод (бу — Путин) 31 январгача камида 300 минг, лекин 315 мингдан ортиқ бўлмаган имзо, партиялардан номзодлар эса камида 100 минг, лекин 105 мингдан ортиқ бўлмаган имзони МСКга топширишлари шарт эди.

Парламент партияларидан номзоди илгари сурилганлар имзо тўплашдан озод этилганди, шу сабабли РЛДПдан Владимир Жириновский ва РФКПдан Павел Грудинин қайддан ўтиш жараёнини биринчи бўлиб тугаллаб олишганди.
Ўз номзодини илгари суришни истаган 16 номзоддан фақат 6 нафари МСКга тўпланган имзоларни тақдим этишди ва уларнинг барчаси тўсиқсиз қайд олинишди. Улар топширган имзоларнинг бирортасида рухсат этилган 5 фоизлик бракдан ортиқ бузилиш топилмади.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026