Ўзбекистон ва Қозоғистон дипломларни тан олиш механизмини соддалаштириш бўйича келишиб олди
Ўзбекистон олий ўқув юртлари Қозоғистон таълим муассасалари билан ҳамкорликда замонавий мутахассисларни тайёрлашга тайёр. Бу ҳақда Қозоғистон элчиси билан учрашувдан сўнг Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов маълум қилган, деб хабар бермоқда қатор ОАВ.
Шу муносабат билан, юқори талабга эга бўлган нефть-кимё ва агросаноат соҳалари учун кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ёшларни ўқитиш билан бир қаторда профессор-ўқитувчиларнинг ўзаро алоқаси ҳам кенгаяди. Қозоғистон университетларидан бирининг базасида технопарк ташкил этилади. Дипломларни тан олиниш механизми ҳам соддалаштирилади.
«Стратификация, дипломларни тан олиш учун стандарт жараёнлар мавжуд. Бу ерда катта муаммоларни кўрмаяпман. Бундан ташқари, биз барча процессуал масалаларни соддалаштириш йўлида турибмиз. Ўйлайманки, дипломларни тан олиш ёки уларни тан олиш тартиби Ўзбекистон ва Қозоғистон университетларида ўқиган ёшларни иш билан таъминлашда муаммо туғдирмайди», - деган Мажидов.
Учрашувда томонлар алоқаларни янада ривожлантиришга келишиб олдилар. Ҳозирнинг ўзида 20 га яқин илмий муассасалар ҳамкорлик шартномаларини имзолади. Яқин келажакда ҳар икки мамлакат университетлари бўйича ахборот маркази очилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024