Хитой Қирғизистон билан чегарасини вақтинчалик ёпмоқда. Бу ҳақда Қирғизистоннинг давлат чегара хизмати маълум қилди.
“Хитой томони ташаббусига кўра, Хитойда баҳор байрами муносабати билан Қирғизистон-Хитой чегарасидаги “Торугарт” ва “Иркиштом” ўтказиш пунктлари 15 февралдан 21 февралгача вақтинчалик ёпилади”, дейилган хабарда.
Фуқаролар ва транспорт воситалари ушбу пунктлардан 22 февралдан бошлаб яна ўтказила бошланади.
















