Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илон Маскнинг Falcon Heavy парвозидан сўнгги илк реакцияси акс этган суратлар пайдо бўлди
Интернетда Space X компанияси асосчиси Илон Маскнинг Falcon Heavy ўта оғир ракетаси парвозидан сўнг қай аҳволга тушганларини акс эттирувчи видеокадрлар пайдо бўлди. Кадрлар National Geographic каналининг тасвирга олиш гуруҳи томонидан суратга олинган. Улар Илон Маск билан ракета космодромнинг Канаверал бурнидаги 39-майдончадан учирилган 6 февраль кунини биргаликда ўтказишган.
Унда кўринишича, старт майдончасидан ракета парвоз этиб кўтарилганидан Маск хурсандчилигидан сўкиниб юборади, шундан сўнг бошқарув марказидан бошқа ҳамкасблари билан бирга югуриб чиқиб, парвозни ҳайрат билан кузата бошлайди.
«Бу матоҳ уча бошлади... Унга қаранглар! Ахир бу реал эмас!», — дейди Маск парвознинг илк сонияларида.


Falcon Heavy ракетаси 6 февраль куни парвоз этиб, космосга Илон Маскнинг Tesla спорткарини олиб чиқади. Олти соатдан сўнг у учиш траекторияси бўйлаб Бош астероидлар белбоғи ва Марс орбитаси йўналиши бўйлаб парвоз қила бошлайди.
Мавзуга оид
21:42 / 12.06.2026
Илон Маск — инсоният тарихидаги биринчи триллионер
16:26 / 12.06.2026
Илон Маск дунёдаги илк триллионерга айланиш арафасида: SpaceX акциялари сотувга чиқяпти
10:03 / 12.06.2026
Илон Маск 55 миллиард долларлик Terafab лойиҳасини илгари сурмоқда
08:50 / 12.06.2026