Озарбойжон Мудофаа вазирлиги Арманистон билан чегарада фитна ҳаракатлари рўй бераётгани ҳақида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА «Новости» ҳарбий маҳкама матбуот хизматига асосан.

«11 февраль куни эрталаб, туманли об-ҳаво шароитидан фойдаланган ҳолда, рақиб Озарбойжон армияси позицияларини кесиб ўтишга ҳаракат қилиб кўрди. Арманистон қуролли кучларининг жосуслик гуруҳи ичида бўлган УАЗ маркали автомобилнинг бизнинг позицияларимизга қарата ҳаракатлангани ўз вақтида махсус техник кузатув воситалари билан аниқланди ва Озарбойжон армияси бўлинмалари томонидан назорат остига олинди», - дейилади хабарда.

Арманистон Мудофаа вазирлигидан айтишларича, бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди.