Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саакашвили Киевдаги ресторанда қўлга олинди
Грузия собиқ президенти, Украинанинг Одесса области собиқ губернатори Михаил Саакашвилини Киевдаги ресторанда ушлашди. Бу ҳақда сиёсатчининг сафдоши, Украина Олий радаси депутати Юрий Деревянко хабар қилди, деб ёзмоқда РИА «Новости».
«Ҳозиргина уни номаълум шахслар Киевдаги «Сулугуни» ресторанидан ўғрилаб кетишди», - дея айтиб ўтган Деревянко.
Депутатнинг сўзларига кўра, бу махсус топшириқли гуруҳ бўлган. Унинг айтишича, Саакашвилини айнан қаерга олиб кетишганини аниқ билмайди.
Агентлик маълумотларига кўра, Украина Хавфсизлик хизмати, прокуратура ва миграция хизмати сиёсатчини қўлга олишга алоқадор эмасликларини маълум қилган.
Мавзуга оид
18:44 / 14.06.2026
Украина дронлари Россиянинг камида 14 регионига ҳужум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026