Жаҳон | 16:09 / 13.02.2018
18701
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған: «Ниқобларни ечиш пайти келди»

Фото: Reuters © Mike Segar

Америка Қўшма Штатлари ИШИД террорчилик гуруҳи билан кураш бўйича Туркияга қаршилик кўрсатишга йўналтирилган театрни тугатиши керак. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди.

«Сизлар (АҚШ) ИШИДга қарши курашаётганингизни айтмоқдасиз. ИШИДнинг қанча аъзосини йўқ қилдингиз? ИШИДга қарши курашганлар ҳозир Туркияга қарши курашмоқда. Ҳеч кимнинг ИШИДдан сабаб сифатида фойдаланишга ҳақи йўқ. ИШИД билан бу театрни тугатиш, ниқобларни ечиш пайти келди», - дея Эрдўғаннинг сўзларини келтирган РИА Новости.

Унинг сўзларига кўра, Америка ҳукумати суриялик курдларнинг ўзини ўзи мудофаа қилиш кучларига ёрдам учун 550 млн доллар сарфлади, бу сумма 3 млрд долларга қадар ошиши мумкин.

«Бизга: «Агарда бизга зарба беришса, қатъий жавоб қайтарамиз» дейишмоқда. Буни айтаётганлар усмонлилар муштини ҳеч қачон кўрмаган», - дея хулоса қилган Туркия президенти.

Мавзуга оид