Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги 3 та назорат ўтказиш пункти кечаю кундуз ишлашни бошлайди
Фото: kazinform.kz
Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги учта назорат ўтказиш пункти кечаю кундуз ишлашни бошлайди. Бу ҳақда 13 февраль куни Қозоғистон ҳукумати йиғилишида молия вазири Бахит Султонов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 600 нафар ходим бизнесни назорат қилиш функциясидан озод этилмоқда. Уларнинг бир қисми чегарада ишлаш учун юборилади.
«Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида товарлар оқимини ҳукуматлараро битим бўйича мажбуриятларни бажариш билан бирга ошириш вазифаси турибди. Биз 3 та постни кечаю кундузлик иш режимига ўтказмоқдамиз. «Сирдарё» ва «Целинный» 2 та назорат пункти ташкил қилинмоқда, у ерга 124 киши талаб этилади. 24/7 режимида ишлай бошлаган «Қўриқ» постини тўлдириш керак. 77 киши тахминан», - дея айтиб ўтган Қозоғистон Молия вазирлиги раҳбари.
Мавзуга оид
07:25 / 19.01.2026
Европадаги энг узун қуруқлик чегаралари: инфографика
07:41 / 11.12.2025
Россия, Қозоғистон ва бошқалар: дунёни боғлаб турувчи трансконтинентал давлатлар
09:41 / 02.12.2025
Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон чегара қоидаларини бузмасликка чақирилди
15:45 / 20.11.2025