Жаҳон | 13:30 / 13.02.2018
6960
2 дақиқада ўқилади

Покистон БМТ ХКнинг тақиқланган шахслар ва ташкилотлар рўйхатини тан олди

Покистон президенти Мамнун Ҳусайн. Фото: Zawya

Покистон президенти Мамнун Ҳусайн 1997 йилдаги терроризм билан кураш тўғрисидаги қонунга тузатишлар киритиш ҳақидаги қарорни имзолади. Унга кўра, БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан террорчилик ташкилоти деб топилган гуруҳлар Покистонда ҳам шундай саналади. Бу ҳақда Dawn нашри хабар берди.

Жума куни имзоланган қарор террорчиликка қарши қонун бандларига қатор тузатишлар киритади. У ҳукуматга БМТ ХК рўйхатларида номи зикр этилган алоҳида шахслар ва ташкилотларга қарши чоралар кўриш, уларга тегишли биноларни хатловга олиш, банк ҳисоб рақамларини музлатиш имконини беради.

Террорчилик ташкилотлари ва тақиқланган фаолиятга алоқадор бўлган шахсларнинг халқаро ҳамда миллий рўйхатлари ўртасидаги фарқни йўққа чиқарган бу қадам Парижда пул ювиш билан кураш бўйича молиявий чораларни ишлаб чиқиш Гуруҳи йиғилиши ўтказилишидан бир ҳафта аввал қабул қилинди. Кутилишича, учрашув давомида Покистоннинг БМТ ХК рўйхатига киритилган ташкилотларни молиялаштиришга қарши чораларга риоя этиш бўйича саъй-ҳаракатлари баҳоланади.

Мавзуга оид