Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Каттақўрғондаги портлаш ҳақида расмий маълумот берилди
Фото: Kun.uz
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси томонидан Каттақўрғон шаҳридаги пахта тозалаш заводида юз берган газ портлаши ҳақида расмий маълумот берилди.
Қайд этилишича, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида 12 февраль куни соат 16.00ларда Зомин кўчасида жойлашган “Каттақўрғон пахта тозалаш” АЖнинг пахта хом ашёсини қуритишга мўлжалланган иссиқлик ишлаб чиқариш цехига ўрнатилган печнинг қувурларидан табиий газ сизиб чиқиб, хонага тўпланиб қолган. Натижада газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлиши оқибатида бинонинг девори, том қисмидаги темир панжараси ва бетон плиталари қулаб тушган.
Натижада бино ичида бўлган АЖ ишчилари, Узунбўз қишлоғида яшаган, А.Хўджаев ва “Э.Миралиев” кўчасида яшаган А.Арзиқулов жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.
Каттақўрғон пахта тозалаш заводида газ портлади — қурбонлар бор
Мавзуга оид
22:04 / 31.05.2026
Мянмада бинода юз берган портлаш оқибатида 46 киши ҳалок бўлди
22:01 / 23.05.2026
Шавкат Мирзиёев Си Жингпингга ҳамдардлик билдирди
11:57 / 17.05.2026
Оқбўйрадаги портлаш юзасидан Қонунчилик палатаси депутати вазирликка сўров жўнатди
23:26 / 14.05.2026