Жаҳон | 09:16 / 14.02.2018
14479
1 дақиқада ўқилади
Обамага оқ кукун солинган мактуб жўнатилди
13 февралда АҚШнинг собиқ президенти Барак Обаманинг Вашингтондаги офисига Ҳонгконгдан ичида оқ рангли кукун бўлган мактуб жўнатилган. Шубҳали конверт очилгандан кейин полиция чақиртирилган. Бу ҳақда Fox 5 телеканали хабар берди.
Обама Бутунжаҳон ёввойи табиат жамғармаси биносида офис ижарага олган. Мактуб Ҳонгконгдан жўнатилган ва орт манзили кўрсатилмаган.
Аввалроқ шунга ўхшаш конверт Дональд Трампнинг ўғли ва келини яшайдиган манзилга жўнатилган эди. Трампнинг келини конвертни очгандан кейин эҳтиёт чораси сифатида шифохонага жўнатилган. Таъкидланишича, конвертдаги оқ кукун хавфли бўлмаган.
Мавзуга оид
09:59 / 07.11.2024
Собиқ президент Обама Трампни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
00:28 / 06.09.2024
Ҳонгконгда «Яги» супертайфуни туфайли 100 дан ортиқ рейс бекор қилинди
15:50 / 21.08.2024
«Бу кинони олдин ҳам кўрганмиз». Обама Трампнинг иккинчи муддати хавфидан огоҳлантирди
18:31 / 30.07.2024