Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Флоридалик «мерган»га айблов қўйилди
Фото: The Telegraph
Флоридадаги мактабда отишма содир этган 19 ёшли шахсга 17 кишини қасддан ўлдирганлик бўйича айблов қўйилди. Бу ҳақда Броуард округи шерифи сайтида хабар берилган.
Отишма Майамидан 60 километр шимолда жойлашган шаҳарчадаги мактабда чоршанба куни юз берди. Шериф Скотт Исраэлнинг маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида 17 киши ҳалок бўлди. Гувоҳларнинг айтишича, мактабдаги машғулотлар якунланишига тахминан ўн дақиқа қолганида ёнғин сигнализацияси ишга тушган, сўнг ўқ товушлари эшитилган.
ОАВ маълумотларига кўра, ўқ узган шахс ўқувчилар орасига ўзини уришга уринганида қўлга олинган. Шериф гумонланувчи қўлга олинганини тасдиқлади, у ушбу мактабнинг собиқ ўқувчиси, 1999 йилда туғилган Николас Круздир.
Ушбу шахс мактабдан тартиб-интизоми билан боғлиқ муаммолар туфайли четлатилган. АҚШ президенти Дональд Трамп рўй берган отишма туфайли ўқувчиларнинг барча ғалати хатти-ҳаракати ҳақида дарҳол хабар беришга чақирган.
Мавзуга оид
22:19 / 19.04.2026
Айова университетида содир бўлган отишма оқибатида бир неча киши яраланди
23:32 / 16.04.2026
Болаларни ўлдирган болалар. Туркия мактабларидаги қонли отишмалар тафсилоти
12:53 / 16.04.2026
Туркиядаги мактабда рўй берган отишма қурбонлари сони ортди
18:05 / 15.04.2026