14:30 / 15.02.2018
18485

Шавкат Мирзиёев Трампга таъзия билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трампга Флорида штатида рўй берган шафқатсиз жиноят оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.

АҚШнинг Паркленд шаҳридаги (Флорида штати)  Marjory Stoneman Douglas мактабида 17 киши отишма қурбони бўлди, яна 14 киши жароҳатланди, уларнинг 3 нафари оғир аҳволда қолмоқда.

Оммавий қотиллик ижрочиси шу мактабдан ҳайдалган Николас Круз бўлди. У Marjory Stoneman Douglas мактабидан бекорга ҳайдалмаганди. Унга тегишли бўлган Instagram саҳифасига ўточар ва совуқ қуроллар суратлари жойлаштирилганди.

Top