Тошкент шаҳрида 72-сонли йўловчи автобуси билан “Камаз” русумли инкассатор машинаси тўқнашиб кетди. Ҳодиса оқибатида автобус ҳайдовчиси ҳаётдан кўз юмди, етти нафар йўловчи жароҳатланди. 

Воқеа эрталаб соат 6:50-7:00лар атрофида “Минор” метро бекати ёнидаги чорраҳада рўй берган. 

Жабрланганлар 7-сонли шаҳар шифохонасига ётқизилди. 

Фото: Facebook/Водители Ташкента