Ўзбекистон | 09:50 / 16.02.2018
25070
2 дақиқада ўқилади

Сув таъминоти назоратчилари вазифаси Бош прокуратура бюросига ўтказилди

Фото: homeowneroffers

Ўзбекистон Республикаси президенти “Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ҳужжат билан Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Бош прокуратуранинг қуйидаги таклифлари маъқулланди:

“Сувоқава” ва “Сувсоз” ДУКда 2 852 назоратчилар штат бирлигини қисқартириш;

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига қўшимча 2 852 штат бирлигини ажратиш. Жумладан, давлат ижрочилари – 939, давлат инспекторлари – 1 262, Бюронинг бошқа ходимлари – 651;

Бюрога Ривожланиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан фуқаро-ҳуқуқий шартномалар асосида юклатилган вазифаларни бажариш учун мутахассислар ҳамда бошқа шахсларни жалб этиш ҳуқуқи;

Бундан ташқари, 2018 йилнинг 1 мартидан уй-жой объекти манзили бўйича рўйхатдан ўтган вояга етган жисмоний шахслар энергоресурслар ва сув таъминоти бўйича, тегишли электр ва газ тармоқлари, сув таъминоти тизимлари бўйича етказиб берилувчи хизматлар учун масъул бўлади.

Бюро ҳар ойда истеъмолчиларга етказиб берилган энергоресурслар учун қарздорликни истеъмолчилар маълумотлари пластик карталарига хизмат кўрсатадиган банк ҳисоб рақамларидан ЭКИҲнинг икки баробаридан ортиқ бўлмаган миқдорда ундириб олиш ҳуқуқига эга бўлди.

Бюро органларига ишга қабул қилинган пенсионерларга пенсия 100 фоиз миқдорда тўланади. 

Мавзуга оид