Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Когон тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Текширув давомида «Бухоро сув таъминоти» АЖ бўлимининг собиқ назоратчиси Ш.С. 25 нафар фуқародан гўёки сув истеъмоли учун тўлов сифатида 100 АҚШ доллари ва 17,8 млн сўм олгани аниқланган.

Департамент маълумотига кўра, собиқ назоратчи ушбу маблағларни фуқароларнинг сув истеъмолидан юзага келган қарздорлигини тўлашга йўналтирмаган. У пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани айтилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси — фирибгарлик билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.