Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Литва президенти Даля Грибаускайтени қутлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Литва Республикаси Президенти Даля Грибаускайтега Литва давлати қайта тикланган кун муносабати билан табрик йўллади», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинни табриклагани хабар берилганди.