Украина президенти Пётр Порошенко Мюнхенда АҚШ Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис билан учрашди. Унда Донбассда БМТ тинчликпарварлик миссиясини жойлаштириш масаласи муҳокама этилди. Бу ҳақда Порошенконинг матбуот хизмати хабар қилмоқда.
«Донбассда БМТ тинчликпарварлик миссиясини жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди. Бу БМТ принциплари ва Минск жараёни мақсадларига мосдир», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Россия жаҳон урушини бошлагани ҳақида маълум қилганди.

















