Жаҳон | 13:50 / 18.02.2018
28236
1 дақиқада ўқилади

Эронда қулаган самолётнинг барча йўловчилари ҳалок бўлган

Эроннинг Aseman Airlines авиакомпанияси мамлакат жанубида ATR 72-500 русумли самолёти ҳалокатга учраганини тасдиқлади. Press TV тарқатган хабарга кўра, самолёт Дена зиёратгоҳи жойлашган тоғли ҳудудда қулаб тушган.

Самолёт бортида жами 66 киши бўлган.

Компания тошларга урилган самолётдаги барча одам ҳалок бўлганини тасдиқлаган.

Исфаҳон вилояти губернаторининг маълум қилишича, ҳудудда айни вақтда кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қутқарувчилар вертолётлари воқеа жойига етиб бора олмаяпти.

Бундан аввалги хабарларда бортида камида 60 киши бўлган самолёт Эрон жанубида қулагани, ҳалокатдан бир неча киши омон қолган бўлиши мумкинлиги айтилганди.

Мавзуга оид