Билл Гейтс АҚШдаги солиқ ислоҳоти лойиҳасига қарши чиқди
Мультимиллиардер ва Microsoft асосчиси Билл Гейтс АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан имзоланган солиқ ислоҳоти лойиҳасини маъқулламаслиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда у CNN’га берган интервьюсида айтиб ўтган.
Гейтснинг таъкидлашича, у, америкалик бошқа бойлар каби, Қўшма Штатлар ғазнасига кўпроқ солиқлар тўлаши керак.
«Мен солиқларни ҳаммадан кўп тўладим, 10 млн доллардан ортиқ. Бироқ ҳукумат мен каби одамлардан янада юқори тўловларни талаб қилиши керак», - дея миллиардернинг сўзларини келтиради «Интерфакс».
Гейтснинг шунингдек қайд этишича, солиқ ислоҳоти лойиҳаси солиқ солишнинг прогрессив эмас, балки регрессив шкаласини яратади, у бой одамлар ҳаётини енгиллаштиради, бироқ ўрта синф вакилларига алоқадор бўлмайди.
Айни дамда Билл Гейтснинг бойлиги 90 млрд доллардан кўпроққа баҳоланади. У хайрия мақсадларига ўтказиб берилган ўз маблағлари ҳажми бўйича рекордчи ҳисобланади.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024