Жаҳон | 16:46 / 19.02.2018
23995
1 дақиқада ўқилади

Ерда магнит бўрони қайд этилди

Фото: РИА "Новости"

Ерда душанба, 19 февраль куни Тошкент вақти билан тахминан 08:00лар атрофида кучсиз магнит бўрони қайд этилди. Бу ҳақда Россия Фанлар академиясининг П.Лебедев номидаги Қуёш Физикаси институти рентген астрономияси лабораторияси сайтида хабар берилган.

«Бугун, 19 февраль куни эрталаб кучсиз магнит бўрони қайд этилди. Бунга қадар дам олиш кунлари магнит майдони бироз ўзгарганди», - дея таъкидланади хабарда.

Табиат ҳодисасига беш баллик кўрсаткичдан 1-даража берилди, яъни минимал даражадаги бўрон. Сўнгги марта магнит бўрони 15 январь куни қайд этилганди. 

«Ушбу ҳодиса энергетик тизимлар ва космик аппаратларни бошқариш тизимларига кичик таъсир ўтказиши мумкин. Қутб ёғдуси 60 даража ва ундан юқори бўлган баланд кенгликларда кузатилиши эҳтимолга яқин», - дейилади хабарда.

Тахминларга кўра, Ернинг магнит майдони яқин 3-6 соатда аввалги ҳолатига қайтади.

Мавзуга оид