Қорақалпоғистонда ички ишлар вазирлиги собиқ ходими 5 йил олдинги "жинояти" учун оқланди
2012 йили А.Н.га Ўзбекистон Республикаси жиноят Кодексининг 208-моддаси ва 209-моддаси 2-бўлими "а,б" бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу жиноят иши бўйича 2011 йил 5 декабр куни амнистия қарорига мувофиқ қисқартирилган эди, деб ёзмоқда Kruz.uz.
А.Н.нинг ушбу нашрга маълум қилишича, у бу моддаларда кўрсатилган қилмишни ишламаганлигини, номини оқлаб олиш бўйича бир неча марта ҳаракат қилиб кўрган. Бироқ ҳеч қандай фойдаси бўлмаган.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳар бир чиқишида судлар ва прокуратура органларининг фақатгина қонунга таянган ҳолда адолатли ечим қабул қилишлари учун тегишли топшириқлар бераётганини эшитган А.Н. номини оқлашга умид қилиб, 2017 йил Нукусдаги адвокатлик фирмасининг адвокатларига мурожаат қилиб, ўзига қарши қўзғатилган жиноят иши билан шуғулланишларини сўрайди.
А.Э.нинг айтишича, у бугунги кунда ҳақиқатдан ҳам суд-ҳуқуқ соҳасида катта ўзгаришлар бўлаётганини суд ва прокуратура органларининг қонуний адолатли иш олиб бораётганининг гувоҳи бўлган. Сабаби унинг қаршисида жиноят иши қайта кассация судида кўриб чиқилди. Дастлабки тергов ишлари кенг ўрганиб чиқилиб унинг айбсизлиги исботланди ва у оқланди.
Мавзуга оид
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
18:26 / 16.09.2024