Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондонда яшовчи 10 ёшли ўзбек қизи саратонга чалинган тенгдошлари учун хайрия акцияси ҳақида эълон қилди
Лондонда истиқомат қилувчи ўзбек қизи Ҳафиза Нуриддинова Ўзбекистон ва Буюк Британияда саратонга чалинган болалар ҳамда ўсмирларга ёрдам бериш мақсадида хайрия акцияси ҳақида эълон қилди. Gofundme сайтида тақдим этилган видеомурожаат шундан далолат бермоқда.
"Салом, мен Ҳафиза Нуриддиноваман, ёшим 10 да. Мен дўстларим ва оила аъзоларимдан эшитган саратонга чалинган беморлар учун пул йиғмоқчи эдим. Йиғилган пуллар асосан саратон касаллиги молиялаштирилмайдиган Ўзбекистон, шунингдек Буюк Британиядаги болалар ва ўсмирлар учун йўналтирилади.
Шу сабабли мен ўз олдимга бугундан (2018 йил 12 февраль) бошлаб икки ҳафта давомида вегетариан бўлишни мақсад қилдим. Мен танлаб ейдиган қизман, менинг вазифам оқсил миқдорини қўллаб-қувватлаш учун гўшт ўрнига, ўзимга ёқмайдиган нарсаларни ейишдан иборат бўлади.
Илтимос, сахийлик улашинг, пулларнинг 100 фоизи саратонга чалинган беморларга йўналтирилади. Ҳеч қандай маъмур тўловлари йўқ. Ваъда беринг! Раҳмат", - деб ёзади Ҳафиза.
Мавзуга оид
13:22 / 20.02.2026
Ўзбекистоннинг шаҳар ва туман ҳокимлари Лондонда малака оширади
14:09 / 17.02.2026
Лондонда учрашув: Ўзбекистон ва BBC News ҳамкорликни мустаҳкамламоқчи
21:57 / 16.02.2026
Рамазон ойидаги хайрия тадбирларига 1 триллион сўм ажратилади
19:22 / 31.01.2026