Жаҳон | 13:14 / 19.02.2018
6904
1 дақиқада ўқилади

Мексикада яна зилзила рўй берди

Фото: Reuters

Мексика жанубида 6,1 магнитудали ер силкиниши рўй берди, деб хабар қилмоқда Reuters.

Ер қимирлаши эрталаб Оахакадан 43 километр шарқда қайд этилган. Зилзила ўчоғи 10 километрлик ер тубида жойлашгани айтилмоқда.

Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот ҳозирча йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мексика фуқаролик мудофааси миллий хизмати 16 февралда содир бўлган кучли зилзиладан жабр кўрган Оахака штатидаги 33 муниципалитетда фавқулодда вазият тартиби жорий қилинишини эълон қилганди. 16 февралда Оахака штатида 7,2 магнитудали зилзила юз берди. Ҳукуматнинг охирги маълумотларига кўра, юзлаб иншоотларга зиён етган. Миллий сейсмологик хизматнинг маълум қилишича, 16 февралдан бошлаб 1,5 мингтадан кўпроқ афтершок қайд қилинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид