Жаҳон | 08:25 / 19.02.2018
16643
2 дақиқада ўқилади

Трампнинг ядровий жомадончаси сабабли жанжал чиққани маълум бўлди – ОАВ

Фото:Thomas Peter/AFP

АҚШ президенти Дональд Трампнинг 2017 йил ноябрда Хитойга сафари вақтида Хитой ва АҚШ хавфсизлик хизматлари ходимлари ўртасида Трампнинг ядровий жомадони сабабли можаро чиққани маълум бўлди. Бу ҳақда ахборот манбаларига иқтибос келтирган ҳолда АҚШнинг Axios нашри маълум қилди.  

Нашр маълумотларига кўра, воқеа 9 ноябрда юз берган. Трамп Хитой раҳбарияти билан музокаралар ўтказиладиган залга киргандан кейин унга доимо ҳамроҳлик қилувчи ходим ядровий жомадон билан залга кирмоқчи бўлганда қаршиликка учраган. Хитойлик қўриқчи унга залга киришга йўл бермаган. Шунда АҚШ делегацияси Оқ уй аппарати раҳбари Жон Келлини чақиришга қарор қилган. Келли “биз ичкарига кирамиз” деб, залга қатъиятлик билан йўл олган.

“Кейин машмаша бошланган. Хитойлик зобит Келлини ушлаб олган, бироқ Келли унинг қўлини силтаб ташлаган. Кейин эса АҚШ махфий хизмати ходими хитойлик зобитга ташланиб, уни ерга ағдарган”, деб воқеани баён қилган нашр. 

Нашрнинг таъкидлашича, Хитой вакиллари воқеа давомида ядровий жомадонни олиб қўя олишмаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид