Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бепул Wi-Fi: Бухоронинг тарихий қисмида тўғридан-тўғри эфирлар қилиш имкони пайдо бўлди
Бухоронинг бутун тарихий қисми бепул Wi-Fi тармоғи билан қопланади. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Бухоронинг туристик марказида инфратузилмани яхшилашга ўз ҳиссасини қўшишга тайёр сармоячилар ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси саъй-ҳаракатлари билан мазкур лойиҳани амалга ошириш ишларига старт берилди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 3 февралидаги 5326-сонли "Ўзбекистон Республикасининг туристик салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, жамоатчилик жойларида Интернетга бепул кириш зоналарини яратган операторлар, провайдерлар ва бошқа хўжалик субъектлари Wi-Fi тақдим этилувчи ҳудудда реклама баннерини бепул ўрнатиш имконига эга бўлишади.
Манбада таъкидланишича, Интернет тармоғига уланиш сифат талабларига жавоб бериши ва фойдаланувчилар шахсининг мажбурий идентификацияси билан амалга оширилиши керак.
Мавзуга оид
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026