Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливан армияси Исроилнинг эҳтимолий тажовузкорлигини «исталган усуллар» билан қайтаришга тайёр
Фото: aljoumhouria
Ливан армияси қўмондони Имод Ауннинг маълум қилишича, Исроил томонидан келувчи эҳтимолий тажовузкорликни қайтаришда исталган усуллардан фойдаланишга тайёр. Унинг сўзлари мамлакат армиясининг твиттердаги расмий саҳифасида эълон қилинди.
«Мен яна бир бор шуни тасдиқламоқчиманки, Ливан суверенитети ва Исроил томонидан барча иқтисодий ресурслардан фойдаланишга бўлган муқаддас ҳуқуқнинг камситилишини умуман қабул қилмаймиз. Армия Исроил тажовузкорлигини исталган йўл билан қайтариш учун барча усулдан фойдаланади», - дея айтиб ўтди Аун.
Шу тариқа Аун Исроил мудофаа вазири Авигдор Либерманнинг Ўрта Ер денгизи шельфидаги ҳудудлардан бири Исроилга тегишли экани ҳақидаги баёноти билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.
Мавзуга оид
22:54 / 26.04.2026
Исроил БААда «Темир гумбаз» тизими ва ўз ҳарбийларини жойлаштирган – ОАВ
19:44 / 25.04.2026
АҚШ–Эрон уруши фонида Туркия нега асабийлашмоқда?
08:37 / 24.04.2026
Исроил ва Ливан ўртасидаги сулҳ муддати узайтирилади
20:04 / 23.04.2026