Паспортингиз муддати тугаганлиги ҳақида хабарнома юборамиз!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш доирасида мамлакатимиз банк тизимида кенг кўламли ўзгаришлар содир бўлмоқда. Соҳага замонавий технологиялар шиддат билан кириб келмоқда. Интернет тармоғи ва мобил алоқа воситалари орқали кўрсатиладиган масофавий банк хизматлари кўлами муттасил кенгайиб бормоқда.
“Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки томонидан мижозларга қулайликлар яратиш, уларнинг вақтини тежаш, омонатчиларга банк филиаллари орқали тезкор ва сифатли хизмат кўрсатишни ташкил қилиш мақсадида бир қатор дастурлар ишлаб чиқилган.
Хусусан, банк тизимида мижозни ва операциянинг бошқа иштирокчиларини идентификациялаш имконини берувчи барча ҳужжатлар улар тақдим этилган санада амалда бўлиши шартлиги белгиланганлигига мувофиқ равишда омонатчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (фуқаролик паспорти)нинг амал қилиш муддатининг тугаганлиги ҳақида маълумот бериб борувчи дастур амалиётга жорий қилинган.
Унга мувофиқ банк филиаллари ходимлари томонидан омонатчиларнинг мобил алоқа воситасига фуқаролик паспортининг муддати тугаганлиги ҳақидаги мунтазам дастурий SMS-хабарнома юборилиб борилади, шунингдек, бевосита мижозлар телефон орқали хабардор қилиниб борилади.
Бу хизматнинг мижоз учун ҳам, банк учун ҳам афзалликлари кўп. Фуқаролар кундалик юмушлар билан бўлиб баъзи ҳолларда ўз паспорти муддати тугаганлигини унутиб қўяди. Натижада амалдаги тартибга кўра банк омонатига маблағ жойлаштирган мижознинг фуқаролик паспортининг муддати тугаган ҳолатда унинг омонат ҳисоб рақамидан амалиётлар бажаришда маълум муаммолар келиб чиқади. Бу эса мижознинг омонатдаги ўз маблағларидан даромад қилиш имкониятларини камайтиради. Банк ўз мижозининг фуқаролик паспортини ўз вақтида амалда бўлиш муддатини назорат қилиб боришини таъминлаш билан нафақат банк билан муносабатларда, балки фуқаронинг кундалик фаолиятида фойдаланиши учун зарур бўлган жойларда фойдаланишига имконият яратади.
Бу каби замонавий хизматлар мижозлар билан ўзаро ишончга қурилган ва манфаатли муносабатлар ўрнатилишига хизмат қилмоқда. Биз учун нафақат банкимизнинг, балки мижозларнинг ҳам даромад кўриши муҳимдир!
“Қишлоққурилишбанк” - фаровон ҳаётингиз хизматида!
Маълумот учун:
(+99871) 150-93-39, 150-72-58, www.qqb.uz
Банк ахборот хизмати
Хизматлар лицензияланган
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:21 / 13.08.2024
“Шоҳ асар” — Канаданинг янги паспорти дизайни ҳақида
08:35 / 20.07.2024
Аҳоли пунктларининг хавфсизлик паспортлари тузилади
11:29 / 13.07.2024
Сингапур паспорти – «энг кучли», Ўзбекистон паспорти – 79-ўринда
11:03 / 29.04.2024