Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон Қатар томонидан Трампга совға қилинган самолётни қабул қилди
АҚШ Мудофаа вазирлиги самолётни президент самолёти бўлишидан олдин хавфсизлик ва ишлаш стандартларига жавоб бериш учун қайта жиҳозлашини билдирди.
АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Қатар АҚШ президенти Доналд Трампга совға қилган 400 миллион долларлик Boeing 747 самолётини расман қабул қилди. Бу ҳақда 21 май, чоршанба куни Пентагон баёнотига таяниб, CNN хабар берди.
АҚШ ҳарбий идораси вакили Шон Парнелнинг сўзларига кўра, самолёт Air Force One президентлик борти бўлишидан олдин «тегишли хавфсизлик чоралари ва самолётнинг ишлаши талаблари бажарилишини таъминлаш» учун қайта жиҳозланади. Амалдаги ва собиқ амалдорларнинг CNN'га айтишича, бундай янгиланиш икки йил давом этиши ва самолётнинг ўзи нархидан бир неча баробар қимматга тушиши мумкин.
Шу билан бирга, хабардор манбанинг телеканалга айтишича, самолётни топшириш бўйича келишув ҳали якунланмаган ва юридик гуруҳлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.
Трамп маъмурияти Қатар қироллик оиласидан ҳашаматли Boeing 747-8 самолётини совға сифатида олишга ҳозирланаётгани ҳақидаги хабар илк бор 12 май куни ОАВда пайдо бўлган эди. Кутилишича, АҚШнинг амалдаги президентининг ваколат муддати тугагач, «учар сарой» деб аталган самолётга эгалик ҳуқуқи Трамп президентлик кутубхонаси фондига ўтади.
Мавзуга оид
22:08 / 14.07.2026
Трамп Ҳўрмуз бўғозидан кемалар ўтиши учун тўлов олиш фикридан қайтди
21:50 / 14.07.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амири ва халқига ҳамдардлик билдирди
17:52 / 14.07.2026
Қатарни ўзгартирган ҳукмдор – Шайх Ҳамад бин Халифа
09:40 / 14.07.2026