Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Январда турли вилоятлар аҳолиси хизматларга қанча сарфлади?
Давлат статистика қўмитаси 2018 йил январь ойида ҳудудлар бўйича аҳоли жон бошига тўғри келадиган бозор хизматлари ҳажми ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.
2018 йилнинг январь ойи якунлари бўйича энг кўп хизматлар ҳажми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келди - 1 млн 329 минг сўм, энг кам – Сурхондарё вилояти (158 минг сўм).
Ўзбекистон бўйлаб ўртача аҳоли жон боши кўрсаткичи 314 минг сўмни ташкил қилди.
Тошкентдан сўнг аҳоли жон бошига тўғри келадиган бозор хизматлари ҳажми бўйича Навоий вилояти иккинчи ўринда бормоқда - 265,8 минг сўм, учинчи Тошкент вилояти – 265,5 минг сўм.
