Миллиардер, Microsoft компанияси асосчиларидан бири Билл Гейтс «Катта портлаш назарияси» сериалида суратга тушади, деб хабар бермоқда Deadline.
У таклиф этилган юлдуз сифатида иштирок этади. Гейтс қатнашган эпизод премьераси март ойида бўлиб ўтади.
Гейтс учун бу биринчи шундай тажриба эмас. 2001 йилда у «Фрейзер» ситкомида ўзини ўзи гавдалантирганди.
«Катта портлаш назарияси»га келадиган бўлсак, айни дамда CBS канали 11-мавсумни намойиш этмоқда. Сериалда илм-фан ва бизнес юлдузлари неча марта қатнашган, жумладан олим Стивен Хокинг ҳам.












