Дунёдаги биринчи Android-скутер тақдим этилди
Франциянинг Archos компанияси томонидан Android’да ишловчи дунёдаги биринчи электр скутер тақдим этилди. Бу ҳақда Nation News агентлиги хабар берган.
Алюминийдан тайёрланган скутер Citee Connect деб номланди. У шаҳар кўчалари бўйлаб соатига 22-25 километр тезликда 22 километрга қадар бўлган масофани босиб ўтиши мумкин, 13 килограмм оғирликка эга ва 100 килограммгача бўлган оғирликни кўтара олади. Қурилма 8,5 дюймлик ҳимояланган ғилдираклар билан жиҳозланган, шунингдек, қуввати 250 ватт бўлган двигателга эга.
Бундан ташқари, скутер зарбалар ва ёмон об-ҳаводан ҳимояланган мультимедия панели билан жиҳозланган бўлиб, унга смартфоннинг барча функциялари киритилган. Дисплей руль ўртасида жойлашади, унда тўрт ядроли процессор, 1 Гб оператив хотира, 8 Гб флеш-хотира бўлади. У Android Oreo асосида ишлайди. Бундан ташқари, 3G’ни қўллаб-қувватлаш функцияси назарда тутилган. Таъкидланишича, Archos скутери Google Maps билан ҳамоҳанг ишлайди.
Янгилик премьераси MWC 2018 кўргазмасида бўлиб ўтади. Ўша ерда яна иккита шунга ўхшаш скутер модели тақдим этилади - Archos Citee Power ва Archos Citee.
Мавзуга оид
23:48 / 06.11.2024
Android 16 операцион тизими ҳар доимгидан эртароқ чиқарилади
10:50 / 31.10.2024
Тошкентда Tracker ва скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди
20:58 / 28.10.2024
Самокат бошқаришда содир этилган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади
11:22 / 13.10.2024