Биз туғилганимизда биринчи овоздан тортиб, ҳаётдаги турли вазиятлар, бизга кимгадир тасалли бериш, юпатиш керак бўлган, ёки бизга ўз фикримизни ва ғояларимизни ифодалаш жуда зарур бўлган ҳолатгача — томоғимиз доимо бизга ёрдам беради.
Соғлом томоқ — бизнинг гапиришимизга имкон беради. Ушбу туб асосий ғоя Септолете®тотал дори препарати учун асос бўлган, у соғлом томоқнинг кучини улуғлайди.
Афсуски, умрида бирон марта томоқ оғриғи безовта қилмаган инсон бўлмаса керак. Бу ҳолат катталар ва болаларда, эркаклар ва аёлларда бир хил учрайди ва ҳеч ким томоқ оғриғидан ҳимояланмаган.

Томоқда оғриқнинг сабаблари
Томоқдаги оғриқ сабаблари бўлиши мумкин:
- вируслар;
- бактериялар;
- замбуруғлар;
Катталарда томоқ касалликларининг 50-95% қисми ва болаларда 70% қисми респиратор вируслар туфайли юзага келади: аденовируслар, гриппвируслари, ҳамда болаларда герпесвируслари.
20% дан ҳам камроқ ҳолатларда томоқдаги оғриқ сабаби бактериялар бўлади, кўпинча булар стрептококклар ва стафилококклардир.
Кандида (Candida) туридаги замбуруғлар кам ҳолларда томоқнинг юқумли шикастланишига олиб келади, одатда бу оғиз бўшлиғининг нормал микрофлораси бузилганда (масалан, антибиотиклар билан даволаш ёки кимёвий даволаш туфайли) юз беради.

Томоқ оғриғини нима билан даволаш керак
Кўпинча, томоқ касаллигининг сабаблари бактериялар билан боғлиқ эмас, шунинг учун баъзи халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотлари томоқда оғриқни даволаш учун антибиотикларни қўллашни тавсия қилмайди.
Томоқ оғриғини даволаш учун маҳаллий воситалар антибиотиклар билан тизимли даволашнинг муқобил имкониятидир.














