Ўзбекистон | 18:43 / 21.02.2018
22894
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега ташрифи якунлари бўйича нечта ҳужжат имзоланиши айтилди

Фото: UzReport

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг март ойи дастлабки ўн кунлигидаги Тожикистонга биринчи давлат ташрифи якунлари бўйича 20 дан ортиқ янги давлатлараро ва ҳукуматлараро битимларни имзолаш режалаштирилган, деб хабар қилмоқда «АП».

Улардан энг муҳими - икки давлат фуқароларининг бир ой муддатга қадар Тожикистон ва Ўзбекистон ҳудудида визасиз қолиши бўйича битимдир. Шунингдек, томонлар икки мамлакат давлат чегарасини демаркация ва делимитация қилиш бўйича битимни имзолайди ҳамда шу тариқа баҳсли чегара ҳудудлари бўйича масалага чек қўйилади, дея маълум қилишган Тожикистон ҳукуматидан.

Бундан ташқари, Ўзбекистон томонидан 100 миллион АҚШ долларлик имтиёзли кредитни тақдим этиш тўғрисидаги ҳужжатнинг имзоланиши ҳам муҳим аҳамиятга эга. У икки давлат бизнес тузилмалари муносабатларини ривожлантиришга йўналтирилади.

Тожикистон ҳудудларида битта мактаб ва шифохона қурилишининг Ўзбекистон томонидан молиялаштирилиши, транспорт, коммуникациялар соҳасида битимлар имзоланиши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега ташрифи доирасида Тожикистон ва Ўзбекистон ишбилармон доираларининг бизнес-форуми ўтказилади. Кутилишича, унда тожик ва ўзбек бизнесининг етакчи вакиллари қатнашади, тадбир давомида йирик шартномалар имзоланади.

Мавзуга оид