Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2018 йилдаги 112-сон қарори билан ўлчаш функцияларига эга тиббий техниканинг метрологик назоратини (қиёслаш), шунингдек тиббий техникани даврий синовлардан ўтказиш тартиби белгиланди, деб ёзмоқда Norma.uz.
Маълумот учун: метрологик назорат – давлат метрология хизмати томонидан ўтказиладиган ўлчов лаборатория техникаси кўрсаткичлари созлиги устидан назорат.
Хусусий тиббиёт ташкилотлари, шунингдек Соғлиқни сақлаш вазирлиги, тузилмасида тиббиёт ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идоралар тиббий техниканинг қиёслаш ва даврий синовлардан ўтказилишини таъминлашлари шарт. Бундан ташқари, тиббий техниканинг метрологик таъминоти ва унга техник хизмат кўрсатиш учун масъул ходимлар малакасини ошириш мажбурияти улар зиммасига юкланади.
Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш ИТИ негизида, хорижий мутахассислар ва экспертларни жалб қилган ҳолда бундай мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари ташкил этилади.
Қуйидагилар тегишинча икки ва уч ойлик муддатда тасдиқланади:
• қиёслаш ва даврий синовлардан ўтказилиши лозим бўлган тиббий техника рўйхати;
• тиббий лабораторияларнинг сифатига ва компетентлигига қўйиладиган талабларни белгилайдиган стандартлар.
Тиббиёт ташкилотларида фойдаланиладиган, ўқув (намойиш қилиш) мақсадлари учун қўлланиладиганидан ташқари, ўлчаш функцияларига эга бўлган барча тиббий техника (бундан кейин – ЎФТТ) метрологик назоратдан ўтказилиши лозим.
ЎФТТ ишлаб чиқаришдан фойдаланишга чиқарилишда, таъмирлашдан сўнг, шунингдек фойдаланиш жараёнида қиёслашдан ўтказилади.
Қуйидагиларда ташкил этиладиган стационар ва кўчма лабораториялар назоратдан ўтказадилар:
• Ўзбекистон миллий метрология институти;
• «Ўзстандарт» агентлигининг ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказлари.
ЎФТТни транспортда ташиш имкони мавжуд бўлмаганда қиёслаш бевосита улар жойлашган жойларда, қиёсловчиларни хизмат сафарига юбориш йўли билан ўтказилиши мумкин.
Қиёслаш ариза берувчининг ёзма аризасига кўра ўтказилади, унда қуйидагилар кўрсатилади:












